ТИЗИМГА ОИД ЗАМОНАВИЙ БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНИБ 227 НАФАР "ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ
Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари бугун интеллектуал салоҳияти юқори бўлган кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим асос бўлиб келмоқда. Белгиланган режа асосида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ва Миллий гвардия сафларидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакаси ҳам оширилмоқда. Бугун Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказларини навбатдаги 227 нафар тингловчилар тамомладилар.
Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказини Қўриқлаш бош бошқармаси сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходим ва ҳарбий хизматчилардан иборат 64 нафар сафдорлар таркибидаги бошланғич тайёрлаш дастури асосида таҳсил олдилар.
Тошкент Минтақавий ўқув марказида ҳам 78 нафар тинчлик посбонларини назарий амалий машғулотлар жараёнида билимлари мустаҳкамланиб, тажрибали устозлардан соҳа сирлари пухта ўзлаштирдилар.
Жиззах минтақавий ўқув марказида ҳам навбатдаги Битирув маросими тадбири бўлиб ўтди. Қўриқлаш бош бошқармасининг 22 нафар ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари, 14 нафар ҳарбий хизматчилар 144 соатлик бошланғич тайёргарлик курсларни тамомладилар.
Фарғона минтақавий ўқув марказида таҳсил олган навбатдаги 49 нафар тингловчилар жисмоний ва жанговар тайёргарлик машғулотларида чиниқиб, ахборот технологиялари ҳамда сиёсий ва ҳуқуқий фанлар бўйича билимлари мустаҳкамланди.