Янгиликлар

9 Июль 2024

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида “Уч авлод учрашуви”

Ёш ходимларни ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир этиб тарбиялаш, бу борада зарурий тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ҳамда тингловчилари ўртасида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрган Миллий гвардия ва "Қўриқлаш" бош бошқармаси фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан бугунги кунда Миллий гвардия тизимини янада такомиллаштириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳа ходимлари учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида таъкидлаб ўтилиб, ходимларда юртга муҳаббат, касбга садоқат туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг касбий жанговарлиги, билим савиясини ошириш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳамда шукроналик туйғуси билан ҳаёт кечириш лозимлиги етказилди.