Янгиликлар

15 Май 2023

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ БОШҚАРМАДАГИ ИМКОНИЯТЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИЛДИ

Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ташаббуси билан муддатли ҳарбий хизматчиларига бошқармада мавжуд техник муҳандислик воситалари, ходимларнинг кундалик фаолиятида фойдаланиб фуқаролар хавфсизлиги ва хонадонларини қўриқлашда қўлланиладиган воситалар бўйича мутахассислар томонидан кўргазмали машғулот ўтказилди.

Бундан ташқари бошқармада мавжуд реал ҳолатларга мослаштирилган ўқ отиш ва автотранспортдан фойдаланиш тренажёрлари бўйича тушунчалар берилди. Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзларини ушбу тренажёрдан фойдаланган холада синаб кўришди.

Шунингдек, камондан отиш спорт турининг сир синоатлар мураббий ва мутахассислар томонидан кўрсатиб ўтилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олишди.