Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва тизимда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва тизимда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси масъуллари ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан, ходимлар орасида содир этилиши мумкин бўлган хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларга жазо муқаррар эканлиги, ноқонуний ишларга аралашмаслик, коррупцион ҳолатларнинг салбий жиҳатлари, хизмат ваколатини суиистеъмол қилмаслик, қонун талабларига қатъий риоя этиш каби бир нечта йўналишларда муҳим маълумотлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ижрочилик интизомига амал қилиш, ходимларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, бепарволикка йўл қўймаслик ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш юзасидан масъул офицерларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Учрашув якунида хизматда ижобий натижалар кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари муносиб рағбатлантирилди.