Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш, баённома тузиш ҳамда қарор чиқариш тартиби юзасидан ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Дастлаб, тадбир қатнашчиларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг иштирокчиларда маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш жараёнини ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ амалга ошириш, баённома тузиш ва қарор чиқариш вақтида қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, шаффофлик ва холисликни таъминлаш бўйича зарур кўникмалар шакллантирилди.
Ўқув машғулот давомида мазкур жараёндаги асосий қоидалар, амалиётда учраши мумкин бўлган ҳолатлар ҳамда уларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри расмийлаштириш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Якунда эса ходимларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилиб, амалий тавсиялар тақдим этилди.