Янгиликлар

28 Ноябрь 2025

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар рухида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни куз қорачиғидек асраб-авайлаш, эзгулик ғояларини сингдириш мақсадида Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари учун Тошкент минтақавий ўқув марказида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида ёшлар ўқув синфлари ва машғулот зоналарида бўлиб, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари билан танишди. Ҳар бир экспонатга унинг мақсади ва хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Учрашув якунлари бўйича кўплаб мактаб ўқувчиларида мамлакатдан фахрланиш туйғуси мустаҳкамланди ва унинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиш истаги пайдо бўлди. Очиқ эшиклар куни болаларга ҳақиқий ватанпарварлик кундалик хатти-ҳаракатлар, ўтмишга ҳурмат ва ўз юртининг келажаги ҳақида қайғуришдан иборат эканлигини тушунишга ёрдам берди.