Янгиликлар

28 Февраль 2024

Сурхондарё Миллий гвардия тизимида "Тўмарис издошлари" кўрик-танлови бўлиб ўтди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида "Тўмарис издошлари" кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходималари иштирокида ўтказилган мусобақа юқори кайфиятда, кўтаринки руҳда ўтди. Унда иштирокчилар савол-жавоб, китобхонлик, тирда ўқ отиш, саф тайёргарлиги, отни эгарлаш ва миниш ҳамда камондан отиш спорт шартлари бўйича ўз жисмоний имконияти, билими, дунёқараши ва чаққонликларини намоён этишди. Танлов иштирокчиларининг ҳар бир чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди. Муросасиз ўтган беллашувда иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик  совғалар билан тақдирландилар. Ғолиблар мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.