Ўқитувчи ва мураббийлар куни доирасида Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти ва Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан соғломлаштириш оромгоҳларида даволанаётган нафақадаги ходимлар ва тизим фахрийлари учун бир қатор самимий концерт дастурлари ташкил этилди.

Қўриқлаш департаменти ансамблининг ижодий чиқишлари дам олувчилар учун ҳақиқий совға бўлди. Дастурда илиқлик ва ғамхўрлик муҳитини яратувчи мусиқий чиқишлар, шеърий асарлар ва рақс композициялари намойиш этилди. Санъаткорлар ўз чиқишларига нафақат профессионал маҳорат, балки қалб ҳароратини ҳам сингдирдилар, кексаларга қувонч ва яхши кайфият лаҳзаларини ҳадъя этишга интилдилар. Репертуарда классик асарлар ҳам, томошабинларга таниш ва севимли бўлган замонавий композициялар ҳам бор эди.
Якунда эса нафақадаги ходимлар ҳамда фахрийлар ташкилотчиларга эътибор ва ғамхўрлик учун самимий миннатдорчилик билдириб, бундай тадбирлар даволаниш вақтини қисқартиришга ёрдам беришини ва соғайиш учун жуда зарур бўлган ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этишини таъкидладилар.