Янгиликлар

10 Июль 2024

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимлар иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда "Қўриқлаш" бош бошқармаси масъуллари иштирок этиб, хизмат интизоми ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади.
Бундан ташқари, шахсий таркибга турли ижтимоий тармоқларга аъзо бўлишнинг салбий оқибатлари, оилавий низолар ва ажримлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.