Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида давра суҳбати ташкил этилди
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Унда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари видеоселектор орқали иштирок этиб, ўз фикр ва таклифларини билдирди. Учрашув давомида хизмат интизомига риоя қилишнинг аҳамияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги самарали чора-тадбирлар ва ходимларнинг касбий малакасини ошириш йўллари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига амалий тавсиялар берилиб, қонунчиликни бузиш ҳолатларини олдини олиш бўйича аниқ механизмлар белгилаб олинди.