Янгиликлар

9 Декабрь 2025

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Конституция болалар нигоҳида” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Танловда Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг фарзандлари ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари иштирок этди.

Ташкилотчилар тадбир аввалида иштирокчиларга Конституция – юртимизнинг бош қонуни сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати, жамият ва давлат барқарорлигининг асоси эканлиги, ҳар бир юртдошимиз учун тенглик, адолат ва фаровонликни таъминлаб берувчи муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлади. Шу ўринда, мутахассислар болаларга Конституциянинг асосий бандлари, уларга берилаётган ҳуқуқлар ва масъулиятлар ҳақида қизиқарли ва тушунарли тарзда тушунтириб беришди.

Танлов жараёнида ёшлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти, унинг инсон шаъни, эрки ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрнини ўз тасаввурлари орқали расмларда ифодалашди. Чизилган ҳар бир асарда Ватанга муҳаббат, тинчлик, қонун устуворлиги, адолат ва мустақиллик ғоялари ўз инновацион ва болаларча образли талқинда акс этди.

Иштирокчилар ўртасидаги беллашув ижодий руҳда, дўстона муҳитда ва юқори фаоллик билан ўтди. Болалар ранглар уйғунлиги ва композиция орқали Конституция ҳақидаги билим ва тасаввурларини намоён этдилар. Танлов ҳакамлари расмларни мазмунга мослиги, ижодий ёндашув, тасвир сифати ва болаларнинг мустақил фикри асосида баҳоладилар.

Тадбир якунида барча иштирокчилар ва ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби тадбирлар ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, ижодкорлик қобилияти ва Ватанга бўлган меҳрини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.