Тошкент шаҳри Миробод туманида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали чора-тадбирлари олиб борилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.А.Ашропов раҳбарлигида Миробод тумани куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Йўриқномада Қўриқлаш, патруль-пост, йўл патруль ва профилактика хизматлари, Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари, шунингдек Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан тун-у кун, уч сменали хизматни ташкил этиш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор вазифалар атрофлича тушунтириб берилди.
Аҳолининг ҳар бир мурожаати ва объектлардан тушаётган ташвиш хабарлари бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатланиш йўналишлари белгилаб берилиб, ходимлар хизматга тарқатилди.