Янгиликлар

11 Декабрь 2023

ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ

"Театр бу ибратхонадир". Бу тариф аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан ишлатилган бўлиб, шу қисқа жумлада бир олам маъно бор. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.
Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, Фарғона вилояти мусиқали драма театрида Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган Ўш давлат академик драма театри жамоаси томонидан Рихсивой Мухаммаджанов асари асосида саҳналаштирилган "Соқов келин" номли сатирик комедия спектакли намойишига ташриф буюришди. Воқеалар ривожида жамиятимизда оғриқли нуқта бўлиб келаётган кўзбўямачилик, ортиқча мақтанчоқлик, озгина қилинган ишни сунъий ва ёлғон равишда бўрттириб кўрсатиш, ҳақиқий муаммолар ичига туб кириб бормаслик, савиясизлик каби иллатлар намоён бўлади. Инсон қадри ва меҳр-муҳаббат ҳақидаги мазкур асар ёш ходимлар қалбида ўчмас из қолдирди десак муболаға қилмаган бўламиз.
Шундан сўнг ходимлар шу ерда ташкил этилган Қирғиз миллий либослари кўргазмасида иштирок этишди.