Янгиликлар

5 Апрель 2023

ТАРИХ БИЛАН ҲАМНАФАС ЁШЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Чортоқ туманида фаолият юритаётган 53-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчилари учун тумандаги “Короскон” музейига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида ўқувчиларга музей экспонатлари ҳақида сўзлаб берилди.

Тарихнинг сирли тилсимотларини ўзида жамлаган ушбу даргоҳда матбуот, миллийлик ва техника бўлимлари мавжуд. Матбуот бўлимида 2 мингга яқин китоб ва газета-журналлар бор. Миллийлик бўлимида қадим ўтмишимизга оид осори-атиқалар, жумладан, 18-асрга мансуб Қўқон арава, кийим-кечаклар, уй-рўзғор буюмлари жойлашган. Техника бўлимидан эса ўндан ортиқ автомобиль ва мотоцикллар, радио ва телевизорлар, телефон аппаратлари ўрин олган бўлиб, эртамиз эгаларига ушбу асори-атиқалар хусусида қизиқарли маълумотлар берилди.