Янгиликлар

31 Март 2023

"Қўриқлаш" бош бошқармаси кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши якунига етди

Аввал хабар берганимиздек, Жиззах вилояти "Динамо" дала ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши бўйича очиқ мусобақаларга старт берилган эди.

Бугун ушбу нуфузли мусобақаларнинг финал баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 28 нафар иштирокчилар 5 кун давомида 6 та шарт бўйича беллашадилар. Кинолог мутахассислар ўз хизмат итлари билан махсус синовлардан эпчиллик, аниқлик ва тезкорлик асосида, энг муҳими эса, хатосиз ўтишга ҳаракат қилдилар.
Тантанали ёпилиш маросимида вилоят Миллий гвардия раҳбарияти иштирокчиларга келгусидаги хизмат фаолиятларига омадлар тилашди.
Якуний натижаларга кўра 1 ўрин Фарғона вилояти, 2 ўрин Жиззах вилояти 3 ўрин Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси жамоаси вакилларига насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан кубок, диплом ҳамда эсдалик соатлар билан тақдирланишди.