ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари маданий хордиқ чиқариш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида вилоят мусиқали драма театрига ташриф буюришди. Улар бу ерда машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг “Жамила” асари асосида саҳналаштирилган спектакл намойишини томоша қилишди.
Асарда инсон туйғулари, муҳаббат ва иффат, инсоний фазилатлар чуқур ёритилиб, саҳнада ҳаётнинг ўзи намоён бўлди. Спектакл томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Бундай маданий тадбирлар ходимлар маънавиятини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ва оилавий муҳитни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Зеро, театр — жамият маънавиятининг ойнасидир.