Янгиликлар

12 Декабрь 2025

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда Давлатобод тумани “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхона маркази мутахассислари ҳамкорлигида “Биз хотин-қизларга нисбатан зўравонликка ва тазйиққа қаршимиз” ҳамда “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида мавзуга доир қатор масалалар, жумладан, хотин-қизлар дахлсизлиги, оилавий зўравонликка қарши курашиш, ҳуқуқий ёрдамга мурожаат қилиш механизмлари, зўравонлик ҳолатларида давлат органлари томонидан кўрсатиладиган ҳимоя чоралари батафсил ёритиб берилди.

Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан иштирокчиларга амалдаги қонунчилик нормалари, зўравонликни барвақт олдини олиш усуллари ҳамда профилактик чора-тадбирлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, воқеаларга бефарқ бўлмаслик, жабрланувчиларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш, уларни ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.