Янгиликлар

5 Апрель 2025

Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари учун вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат ташкил этилди

Мазкур саёҳат музейнинг бой тарихи ва маданий меросини ўрганиш, ҳамда ходимларга вилоятнинг ўтган даврларидаги аҳамиятли воқеаларини ёдга солиш мақсадида амалга оширилди.

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлар музейи Наманганнинг ўз тарихини, маданияти ва анъаналарини чуқур ўрганиш, ёш авлодга ўтган даврларнинг бой меросини тадқиқ қилиш учун муҳим марказ ҳисобланади. Музейдаги экспонатлар вилоятнинг маданий-тарихий ҳаётини, у ерда яшаган одамларнинг турмуш тарзини, миллий қадриятларни, шунингдек, ўтган асрлардан қолган маданий ёдгорликларни ўз ичига олади.

Қўриқлаш бўлими ходимларининг музейга саёҳати нафақат уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, музейдаги экспонатлар ва тарихий материаллар ходимларнинг жисмоний ва маънавий ҳолатини яхшилаш, шу билан бирга уларга маданий ва ахлоқий ўзгаришларга эътибор қаратиш имконини берди.