Янгиликлар

27 Сентябрь 2024

Фарғона шаҳри "Қўриқлаш" бўлими ходимлари мусиқали драма театрига ташриф буюришди

Миллий гвардия Фарғона шаҳри "Қўриқлаш" бўлими ходимлари мусиқали драма театрига ташриф буюришди. Ушбу тадбирда иштирокчилар З.Солиева асари асосида саҳналаштирилган “Маккора” спектаклини томоша қилишди.
Спектаклда жамиятдаги айрим салбий ҳолатлар сатирик тарзда ёритилди, бу эса катта маънода кузатишга имконият яратди. Оиладаги турли ҳолатларни актёрлар моҳирона ижро этиб, томошабинларга чуқур таъсир ўтказишди. Намойиш этилган саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, ҳушёрликка ва вақтни мазмунли ўтказишга чорлашга хизмат қилди.
Спектакл, шубҳасиз, бундай ижодий тадбирлар орқали ҳар бир инсоннинг фикрлаш тарзини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu