"ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИНИНГ ФАХРИЙ ХОДИМИ ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИГА АЙЛАНДИ
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ходимлари самарали хизмат олиб бориш билан бир қаторда ижодий фаолият билан шуғулланиб ёшларимизда Ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшаётганлари ҳам бор.
Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ўзининг самарали хизмат фаолиятини олиб борган ҳозирда нафақа гаштини сураётган истеъфодаги катта сержант, "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби Бекмурод Усмонов ҳам ана шундай қаҳрамонлардан биридир.
Куни кеча вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбарияти ва бошқа уюшма аъзолари иштирокида ижодий учрашув ўтказилди.
Тадбирда нафақада бўлишига қарамасдан ёшларга ватанпарварлик ҳис туйғуларини ошириш билан бир қаторда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг намунали образини шакллантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Бекмурод Усмоновнинг хизматлари ҳамда ижод майдонидаги ўрни эътироф этилди.
Шундан сўнг ижодкорга Ёзувчилар уюшмасига аъзолик гувоҳномаси сафдошлари иштирокида тантанали топширилди. Ўтказилган бу тадбир ходимлар учун ғурур ва шараф туйғусини бахш этди десак муболаға қилмаган бўламиз.