"ЁШ КИТОБХОН" КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда уларнинг жаҳон ва Ўзбек адабиётининг ёрқин асарларидан олган маънавий билим даражасини аниқлаш мақсадида "Ёш китобхон" кўрик-танловига старт берилди.
Куни кеча мазкур танловнинг ҳудудий босқичи Урганч шаҳридаги Аз-Замахшарий номидаги вилоят ахборот-ресурс марказида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида ўтказилди.
Шаҳар ва туманлардаги "Қўриқлаш" бўлимлар ходимлари ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир ходимларнинг билим даражасини юксалтириш, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган десак тўғри бўлади.
Ўзаро ўртоқлик ва эркин рақобат руҳида ташкил этилган танловда Хоразм вилояти шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимларидан ходимлар муносиб иштирок этиб, Урганч шаҳар "Қўриқлаш" бўлими 1-отряд, 1-гуруҳ сафдор-ходими Ж.М.Хайитбаев ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.