Янгиликлар

24 Июнь 2025

Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими шахсий таркиби иштирокида ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизоми даражасини ошириш чора-тадбирларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Жиззах вилоятида Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими шахсий таркиби иштирокида ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизоми даражасини ошириш чора-тадбирларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Замонавий жамият шароитида касбий мажбуриятларга қатъий риоя қилиш ва хизматнинг юқори стандартларини сақлаб қолиш зарурати айниқса долзарб масаладир.

Учрашувда коррупция муаммосига алоҳида эътибор қаратилди. Сўзга чиққанлар ходимлар сафида коррупция кўринишлари ва порахўрликнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидладилар. Ушбу мақсадга эришиш учун назоратни кучайтириш ва фаолият шаффофлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар таклиф қилинди.

Бундан ташқари, йиғилиш доирасида янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир иштирокчиларига ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг Қўриқлаш ходимларининг кундалик фаолиятига таъсири, функционал вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Йиғилиш якунида яқин истиқболга мўлжалланган аниқ вазифа ва йўналишлар белгилаб олинди. Иштирокчилар белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўриш, шунингдек, касбий тайёргарлик даражасини ошириш учун қўшимча йўриқномалар ва тренинглар ўтказиш мажбуриятини олдилар.