Хизмат ва ижрочилик интизомига риоя қилиш бўйича учрашув ўтказилди
Ходимлар орасида хизмат ва ижрочилик интизомига риоя қилиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навоий ҳарбий прокуратураси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти иштирокида ходимлар билан айни шу масалаларда учрашув ўтказилди. Тадбирда сўз олганлар, ходимлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, хизмат интизомига риоя қилишлари юзасидан алоҳида тўхталиб ўтдилар. Бундан ташқари шахсий автотранспорт воситалари мавжуд ходимларга ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари, автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўриклардан ўтказиб туришлари ҳақида огоҳлантирилди.
Учрашув якунида барча масъулларга қўл остидаги шахсий таркибга мазкур масалаларнинг тўлиқ мазмунини етказишлари бўйича топшириқлар берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: