Янгиликлар

23 Июль 2023

ТИНГЛОВЧИЛАРГА ҚОНУНЧИЛИККА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШЛАР МАЗМУНИ ЕТКАЗИЛДИ

Куни кеча Тошкент минтақавий ўқув марказидаги тингловчилар иштирокида қонунчиликка киритилган янги ўзгаришлар, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига жамоат тартибини сақлашда маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун чора кўриш имконини берувчи моддалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Мулоқотларга Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати С.Кумушев таклиф этилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун яратилган имкониятлар ҳақида фикр билдирди.

Ватан тинчлигини таъминлашни олий мақсад, муқаддас бурч деб билган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг фарзандларини олий таълим муассасаларига имтиёзли киришларига имкон берувчи тавсияномаларни топширилиши ҳам тинчлик посбонларига берилаётган кенг имкониятларнинг юксак намунаси эканлиги эътироф этилди.