Янгиликлар

2 Апрель 2023

БУГУН ЭРТА ТОНГДАН, ПОЙТАХТИМИЗНИНГ МИРОБОД ТУМАНИ ЯНГИ ЗАМОН КЎЧАСИ БЎЙЛАБ СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 687 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ “МЕН ҒОЛИБ” ШИОРИ ОСТИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун эрта тонгдан, пойтахтимизнинг Миробод тумани Янги замон кўчаси бўйлаб Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Қуролли кучлар таркибига кирувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, республикамиздаги “Темурбеклар мактаблари” ва “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, маҳаллий аҳоли иштирокида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш марафони бўлиб ўтди.

Даставвал “Темурбеклар мактаблари” ва “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида энг жисмонан чиниққанларни аниқлаш мақсадида 5 км лик масофада югуриш ташкил этилди.
Қизғин баҳслар якунига кўра умумжамоа ҳисобида:

  • 3 ўрин Чегара қўшинлари "Ёш чегарачи" жамоасига;
  • 2 ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Темурбеклар мактаби" жамоасигa;
  • 1 ўрин Миллий гвардия "Темурбеклар мактаби" жамоасига насиб қилди.

Марафоннинг 2 қисмида Қуролли кучлар таркибига кирувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, маҳаллий аҳоли ўртасида 3 км масофага оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.
Соғломлаштирувчи марафон якунида номинациялар бўйича:

  • "Энг ёш ўғил бола" Юсупов Мухаммадамин;
  • "Энг ёш қиз" Данликова Мадина;
  • "Энг чаққон аёл" Асилова Ирода;
  • "Энг чаққон эркак" Камолхўжаев Фирдавс;
  • "Энг фахрий аёл" 1968 йилда туғилган Ганиева Гавҳар ғолиб деб топилди.

Марафон якунида барча ғолиб жамоаларга кубок, медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.
Ғолиб иштирокчилар ва иштирокчиларнинг ҳаракатларини муносиб баҳолаб борган Енгил атлетика федерацияси мураббийларига, шунингдек, ўз ҳарбий кўргазмали чиқишлари билан тадбирга ўзгача кўрк қўшган "Ёш гвардиячилар" жамоасига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Марафон мобайнида спортчиларимиз ва ташриф буюрган кузатувчилар хавфсизлиги ва жамоат тартиби Миллий гвардия ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан тўлиқ таъминланди.