Йиғилганларга ходимлар томонидан хизматнинг тарифлари ҳамда хонадон ва объектларга ўрнатиладиган техник ускуналарнинг ишлаш тизими яқиндан таништирилди.
"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ
Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти талабалари ҳамда шаҳардаги Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Маҳалла профилактика инспекторлари маҳаллаларда ўғирлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, "Қўриқлаш" хизмати турларидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар бериб ўтишди.
Йиғилганларга ходимлар томонидан хизматнинг тарифлари ҳамда хонадон ва объектларга ўрнатиладиган техник ускуналарнинг ишлаш тизими яқиндан таништирилди.