Қўриқлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар доимий амалга оширилади.

Айниқса, масъуллар томонидан хизмат вақтида вафот этган ходимлар хотирланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан тез-тез хабар олиб турилади.
Бундан ташқари хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг хонадонларига ташрифлар буюрилиб, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳолидан хабар олинмоқда.
Суҳбатлар давомида ватан учун жонини фидо қилган бундай мард ва жасур йигитлар ҳеч қачон унутилмаслиги, уларнинг кўрсатган жасоратини ҳамкасблари доим қадрлаши ва унутмаслиги айтилмоқда.