Янгиликлар

23 Май 2023

ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГЛАР ХОДИМЛАРНИНГ ИШЧАНЛИК ХУСУСИЯТИНИ ОШИРМОҚДА

Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида "Ходимларнинг хизмат фаолияти давомида дуч келадиган зиддиятли вазиятлардан оқилона чиқиш йўллари" мавзусида давра суҳбати ҳамда психологик тренинглар ташкил этилди. Ходимлар иштирокида ўтказилган учрашувда Термиз Давлат университети психология кафедраси ўқитувчиси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси бош психологи томонидан мавзу юзасидан машғулотлар олиб борилди.

Дастлаб давра суҳбатида тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ишчанлик хусусиятини янада шакллантириш, ўзаро ҳамжиҳатликда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ва касбий зўриқишларни бартараф этиш йўллари хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Ходимларнинг хизмат фаолиятида учрайдиган руҳий ҳолатлар атрофлича муҳокама этилиб, стрессли вазиятларни олдини олиш, муомала маданиятини шакллантириш борасида маълумотлар берилди.

Тушкун кайфиятни кўтариш, чарчоқни енгиш, хотирани мустаҳкамлаш бўйича амалий тренинглар ўтказилиб, ходимларнинг хизматга бўлган иштиёқи оширилди. Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг психологик билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.