Янгиликлар

21 Февраль 2026

Жойларда маданий ва маърифий тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш хизмати ходимларининг хизматдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида жойларда маданий ва маърифий тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда. 

Мана шундай тадбирларнинг бири Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат уюштирилди. Мазкур тадбирда музей ходимлари халқимизнинг тарихий ва маданий бойликларини, машҳур рассомлар томонидан тайёрланган картина ва экспонатлар ҳақида кўплаб маълумотлар бериб ўтилди.