ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИНИ ТЎҒРИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ МУҲИМ ЖАРАЁНДИР
Эртамиз эгаларининг бандлигини таъминлаш, уларни маълум йўналишларда касб-ҳунарга жалб этиш мақсадида Бухоро вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ташаббуси билан мактаб битирувчилари учун “Ишга марҳамат” мономарказига саёҳат ташкил этилди.
Жондор туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг ўз қизиқишлари бўйича бандлигини таъминлаш ҳамда уларни турли ҳунарларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган мазкур саёҳатда йигит-қизлар жамиятда талаб юқори бўлган ҳунарлар билан яқиндан танишдилар.
Энг муҳими мактаб битирувчилари учун ушбу марказдаги тўгаракларда касб ўрганиш текин бўлиши, ёшлар ўз вақтларига ҳамда қизиқишлари мос йўналишларда таҳсил олишлари мумкин.