Ҳудудларда тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида “Хавфсиз тун” профилактик тадбирлари давом этмоқда
Ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, аҳолининг осуда ҳаётини таъминлаш учун бевосита ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда жиноятларга йўл қўймаслик ҳамда жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия қўмондонлиги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида кенгайтирилган тунги йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада Миллий гвардия қўмондони ўринбосари М.Ғаниев томонидан хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, шунингдек, тунги вақтларда жамоат жойи, турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, зарурий профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбирларини кучайтирилган тартибда ўтказиш, фуқаролар осойишталигини сақлаш ҳамда иш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.