Янгиликлар

27 Сентябрь 2023

Миллий гвардия психологлари учун семинар

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича бошқармалари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси мутахассис-психологлари учун “Инқироз шароитидаги шахслар билан ишлаш усуллари” мавзусида ўқув- семинари ўтказилди. Семинар Миллий гвардия қошидаги Болалар психологияси марказида бўлиб ўтди.

Марказнинг вазифаларидан бири – Миллий гвардия психологларининг малакасини ошириш ва қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ва инқирозли вазиятларни бошдан кечираётган шахсларга тезкор психологик ёрдам кўрсатишнинг янги усулларини ва замонавий амалиётини ўргатишдир.

Семинарнинг биринчи қисмида иштирокчилар атроф-муҳитнинг инсонга таъсири, унинг психо-эмоционал ҳолати ва хулқ-атвор хусусиятларига оид мавзулар юзасидан маърузалар тинглашди. Бундан ташқари, маърузалар интерактив шаклда ўтказилди, унда ҳар бир тингловчи таклиф қилинган инқирозли вазиятни баҳолашга жалб қилинди. Иккинчи, амалий қисм, кейсларни таҳлил қилиш ва психологик тестларни ўтказишдан иборат бўлди. Шу билан бирга, психологлар фуқароларнинг турли тоифаларини, яъни касбининг ўзига хослигини, ёши, кундалик тажриба хусусиятларини ва инқирозни бошдан кечираётган шахснинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида синовдан ўтказишди.

Миллий гвардия психологлари таъкидлаганидек, дарслар инсондаги инқироз ҳолатларини аниқлаш усуллари ва бундай одамлар билан психологик иш усуллари бўйича кўплаб янги билимларга бой бўлди. Ушбу турдаги машғулотларнинг амалий фойдаси аниқ: олинган билим ва кўникмалар уларнинг малакасини оширади ва гвардия психологларига ҳамкасблар орасида ҳам, маҳалла аҳолиси орасида ҳам шошилинч психологик ёрдамга муҳтож шахсни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.