ҲАМКОРЛИКДАГИ МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънан етук ва жисмонан соғлом шахс сифатида камол топтириш, спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ишларини самарали олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашувда Республика ва халқаро мусобақалар, турнирларни ҳамда жаҳон чемпионатларини доимий равишда ташкил этиш ва ўтказиш, профессионал спортчилар, малакали тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларни касбий ривожлантириш, жахон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчиларни кашф этиш, Олимпиада ўйинлари га киритилган камондан отиш спорт турини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлар ҳамда истиқболдаги режалар белгилаб олинди.