ТИНЧЛИК УЧУН КЎКСИ ҚАЛҚОН АЛП ЙИГИТЛАР ХОТИРЛАНДИ
“Хотира абадий - қадр муқаддас” шиори остида Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази тингловчилари ва муддатли ҳарбий хизматчилар, шунингдек, Даштобод шаҳарчасидаги болажонлар учун саёҳат ташкил этилди.
“Зомин туман тарихи музейи”га ташриф билан бошланган саёҳат давомида эртамиз эгаларига қадимги асори атиқалар орқали аҳоли турмуш тарз ҳамда туманда мавжуд бўлган маданий-маърифий, ижтимоий ҳаёт билан танишдилар.
Шунингдек “Хотира хиёбони”га саёҳат давомида ёшлар ва кичкинтойлар тинчликни асрашда матонат кўрсатган жасур қаҳрамонлар номини ёд этишди. Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб ўтган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Бу каби саёҳатлар давомида йигит-қизларнинг тарихий билим- кўникмалари мустаҳкамланди ҳамда мана шундай доруомон кунлар учун шукроналик туйғулари улар қалбида янада мустаҳкамланди.