Янгиликлар

28 Апрель 2023

МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ АСОСИНИ – ТАРТИБ, ҚОИДАЛАР МАЖМУАСИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

Куни кеча Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби учун Ҳарбий прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ масъуллари томонидан “Пайшанба – профилактика куни” доирасида мулоқотлар бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотларда жамоат тартибини сақлашни янада кучайтириш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилмаслик ҳамда командир, бошлиқларнинг қонуний талабларини бажаришлари лозимлигини яна бир эътироф этдилар.

Шунингдек, жамоат жойларида мол-мулкка қасддан зарар етказишнинг, шунингдек, ташвиш хабари асосида етиб борилган манзилларда жиноятчилик ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишини олдини олишда аҳамият бериш зарур бўлган жиҳатлар алоҳида таъкидланди.