Янгиликлар

27 Ноябрь 2023

Ортиқча вазннинг ортиқча ташвишлари

Ортиқча вазнлик ва семизлик бугунги кунда дунё ҳамжамиятини, хусусан мамлакатимиз аҳолисини ҳам ташвишга солаётган ҳолат. Ушбу мавзуда, Миллий гвардия тизимидаги ходимлар ўртасида бунга қарши курашиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўтказилиб, ўз устида ишламаслик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар тўғрисида мутахассислар томонидан   тушунтириш ишлари ва расмий каналларимиз оқали  маълумотлар бериб келмоқдамиз.   

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки Миллий гвардия  қўмондонининг 2019 йил 4 июль кунидаги буйруғи билан Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг худудий бўлинмалари шахсий таркиби навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилган вақтда бир қатор ходимларнинг вазни белгиланган меёр талабларига жавоб бермаслиги аниқланиб ўрнатилган тартибдаги чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, Тошкент вилоятида хизмат қилиб келган  майор Х.Д. ҳам шулар қаторида бўлиб вазни меёридан ортиқча бўлганлиги сабабли унга синов муддати белгиланиб, ўз устида ишлаб ортиқча вазндан халос бўлмаса Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати сафидан бўшатилишигача бўлган жазо қўлланилиши тўғрисида расмий огоҳлантирилган. Шунингдек, 2019 йилда ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда   Х.Д.га III - даражали (142 кг) семизлик даражаси тасдиқланиб, оғир юкламали спорт машқларидан озод этилган ва мунтазам енгил жисмоний   ҳамда оздирувчи машқлар қилиб бориши тайинланган.

 Вазни меёрдан оғир бўлган ва назоратга олинган ходимлар билан Тиббиёт хизматлари томонидан олиб борилган соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳамда маниторинг ишлари  натижасида кўпчилик ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари ижобий томонлама ўзгариши кузатилган бўлсада, Х.Д.ни ўз устида ишламаганлиги ва соғлигига бефарқлиги сабабли тана вазнини меёрга келтириш бўйича ижобий кўрсаткичлар аниқланмаган, аксинча ундаги тана вазнининг ошиб бориши кузатилганлиги туфайли қайта огоҳлантирилиб назоратга олинган.

Албатта семизлик иллати ўз таъсирини ўтказмай қўймайди шу тариқа ушбу ходим ҳам хизмат фаолиятида турли хил камчиликларга йўл қўйиши билан шахсий таркиб ўртасида мухокамага сабаб бўла бошлаган ва ўрнатилган тартибда эгаллаб турган раҳбарлик лавозимидан озод қилиниб жазо тариқасида бошқа лавозимга ўтказилган.

Мазкур ходимга вазнини камайтириш ва соғлом-турмуш тарзига ўтиши учун даволанишга ҳам шаройит яратиб берилсада,  ўз устида ишламасликни давом эттирганлиги сабабли жорий йилнинг октябрь ойида жисмоний таёргарлик синовларидан қониқарсиз баҳо олган.   

Тошкент вилояти ИИББ Тиббиёт бўлими Ҳарбий тиббий комиссиясига Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан берилган йўлланмага асосан  тиббий кўрикдан ўтган ходим Х.Д. IV - даражали (165 кг) семизлик гуруҳига киритилган.  Шу сабаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий поликлиникаси томонидан қўшимча текширувлар тайинланиб, мазкур текширув хулосасига кўра Ички ишлар вазирлигига қарашли Марказий госпиталида  даволаниб чиқган.

 Шундан сўнг эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 764-сонли қарори талаблари асосида Марказий ҳарбий тиббий комиссияси томонидан Қўриқлаш хизмати ходими Х.Д.нинг хизматга яроқсизлиги тўғрисида хулоса берилган.Ушбу тиббий хулосага асосан мазкур ходим хизматдан бўшатилган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, куч тузилмаларида хизмат қилишдек шарафли ва машаққатли касб эгаси бўлиш осон эмас, ҳарбий хизматчи ва ходимлардан ўрнатилган тартиб-қоидаларга қаттий риоя қилишлари талаб этилади.