БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Хоразм вилоятида Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг меҳнат билан банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида Урганч ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси, шунингдек, Урганч шаҳар Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди.
Ярмаркада жойлардаги 50 дан ортиқ корхона-ташкилот ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд бўлган 400 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Тадбир якунида 8 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари ўзларига маъқул бўлган иш ўринлари билан танишиб, бандликка кўмаклашиш маркази тавсияномаларига эга бўлдилар.