“Жасорат” музейига саёҳат уюштирилди
Маънавият ойлиги доирасида Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида Ички ишлар бошқармасининг “Жасорат” тарихий музейига саёҳат ташкил этилди.
Шахсий таркибининг маънавий-маърифий салоҳияти, умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий қиёфасини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу саёҳат давомида ходимлар музей бўлимлари ва тарихий экспонатлар билан танишиб, Ички ишлар ходимларининг маънавий ҳаёти ва тарихий аҳамиятини акс эттирган кўргазмалардан баҳраманд бўлдилар.
Музей мутахассислари билан бўлган мулоқот давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.