Янгиликлар

21 Июль 2025

Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейига навбатдаги ташриф уюштирилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда Минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ҳамда бадиий кечалар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча навбатдаги тадбирлардан бири Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейига ташрифдир. Ушбу тадбир давомида ходимлар ва тингловчилар турли тарихий даврларга оид асарларни ўз ичига олган музейнинг энг бой коллекцияси билан танишиш учун ноёб имкониятга эга бўлдилар. Улар халқимизнинг маданий мероси, анъана ва урф-одатлари ҳақида қимматли билимларга эга бўлдилар, бу эса миллий ўзликни чуқурроқ англашга ёрдам беради.

Бундай тадбирлар ватанпарварлик тарбиясида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ходимларни буюк мамлакатимиз тарихи ва маданий меросини фаол ўрганишга ундайди. Улар умумий маънавий ва маданий қадриятлар билан бирлашган аҳил жамоани шакллантиришга ёрдам беради.