ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги ишлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Миллий гвардия Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, Қарши шаҳар ҳарбий прокуратураси, ИИБ ЙҲХХ, Шахсий хавфсизлик бўлими вакиллари иштирок этиб, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади. Бундан ташқари шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда ҳаракат хавфсизлигига риоя этмасликнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди. Шу билан бир қаторда, ходимлар томонидан хизмат давомида қўл урилаётган жиноятчилик ҳолатлари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.