Ҳарбий хизматчи ва ходимларининг оила аъзолари иштирокида “Менинг оилам –менинг фахрим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Миллий гвардия ташаббуси билан Гулистон “Ишга марҳамат” мономаркази ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларининг оила аъзолари иштирокида “Менинг оилам –менинг фахрим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда дастлаб, мамлакатимизда Миллий гвардия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар фаолиятида яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида сўз юритилди. Масъул ходимлар томонидан шахсий таркиб оила аъзолари билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш биринчи ўриндаги масала эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга ушбу жараёнда оила аъзолар учун сайёр қабул ҳам бўлиб ўтди. Ушбу очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда иштирокчилар кундалик турмушдаги ҳаётий эҳтиёжлари юзасидан суд-ҳуқуқ масалалари, ишга жойлашиш, уй-жой, бошқа ижтимоий масалалар юзасидан йўллаган мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, тадбирда Гулистон “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан ўқув курслари ҳамда бўш иш ўринлари бўйича бир қанча маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида ҳамкор ташкилот вакилларига тадбирда фаол ҳамкорлиги учун ташаккурномалар топширилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: