Янгиликлар

30 Март 2023

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш шахсий таркибнинг янада самарали, ишончли фаолият олиб боришининг асосидир. Ана шу мақсадда Андижон вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сўз олганлар ходимларнинг белгиланган қонун нормаларини четлаб ўтмаган ҳолда хизматни ташкил этишлари, раҳбар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришлари лозимлигини таъкидладилар.

Очиқ мулоқотларда шахсий таркибнинг янги ҳуқуқий ҳужжатлар билан яқиндан танишишлари, хизмат мажбуриятларини тўла англаган ҳолда хизмат жойида белгиланган тартибда фаолиятни ташкил этиши лозимлиги қайд этилди.