ҚОНУНБУЗАР ВОҚЕА ЖОЙИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 03:22да Яшнобод тумани Авиасозлар 4-даҳасида жойлашган дўконларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушади.
Мониторинг марказига келиб тушган хабар асосида Яшнобод туман Қўриқлаш бўлими 1-сонли тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари белгиланган манзилга зудлик билан етиб боришганида, дўкон ойнаси синдирилганлиги ҳамда ичкарида ўзганинг мулкини ноқонуний равишда талон-тарож қилишга уринаётган номаълум шахс аниқланган.
Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбир натижасида қонунбузар воқеа жойида қўлга олиниб, Яшнобод туман 1-сонли ИИБ тезкор тергов гуруҳига ўрнатилган тартибда топширилган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида мазкур шахс 1992 й.т., Тошкент вилояти Ангрен шаҳарда яшовчи Х. Т. эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.