ОНА ТИЛИМ — ЖОНУ ДИЛИМ!
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Жиззах минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан қувноқлар ва зукколар маданий тадбири ўтказилди.
Тадбирда 3 та жамоа иштирок этиб ўзларининг турли саҳна чиқишларини намойиш этиб тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлишди. Тадбир якунида барча иштирокчилар марказ раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар. Бу каби тадбирлар ходимларда Давлат тилига бўлган эътибор, эҳтиром ва садоқат ҳамда меҳр-муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.