ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ МУҲИМ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Олтиариқ ва Қува туманларидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг масъул ходимлари томонидан Фарғона вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими масъуллари, жойлардаги мактаб раҳбарлари, ҳокимият вакиллари ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари қоровуллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳамкорлик қилиш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчилари лавозимларига номзодларга қўйиладиган талабларнинг тартиби тўғрисидаги маълумотлар берилди.
Сўз олганлар корхона мулкини оз миқдорда талон-тарож қилиниш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўйича хам тушунтириш олиб бордилар.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида олиб борилиб, иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Фаолият давомида кўплаб дуч келаётган муаммоларни ўртага ташланиб, ечимлари бўйича атрофлича муҳокама қилинди. Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.