КУЧ ТУЗИЛМАДАГИ ХОДИМЛАРНИНГ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИНИ КУЧАЙТИРИШИГА ҚАРАТИЛГАН УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида мутахассис ва ходимлар иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши масъуллари сўзга чиқиб, ходимларга 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, мазкур тадбирлар тинчлик посбонларининг интеллектуал қобилиятлари мустаҳкамланишига хизмат қилаётганлигини эътироф этдилар.
Йигит-қизлар орасида ўтказилаётган турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда спорт мусобақалари эртамиз эгаларини ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлиб камолга етишларига кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, келгусида ёшлар билан ишлаш борасидаги “Йўл харитаси” ҳам тузилиб, куч-тузилмалардаги ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш борасидаги зарурий тадбирлар борасида истиқболли режалар муҳокама этилди.