Нурафшон шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида спортнинг камондан отиш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси ўринбосари – Миллий гвардия Қўмондони ўринбосари М.Ғаниев иштирок этиб, спортчиларга яратилган шароитлар, Президентимиз томонидан буюк аждодларимиз Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангубердилардан мерос бўлиб қолган Олимпия ўйини саналмиш, камондан отиш спорт турига қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидлаб ўтди ҳамда спортчиларга Ўзбекистон чемпиони учун старт берилган мусобақада омад тилади.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 140 дан ошиқ спортчилар яккалик, микс ҳамда жамоавий шартларда, 16 ёшгача бўлган ёшлар 30 метрлик, 16 ёшдан катталар 70 метрлик нишонларда 20 дан ортиқ профессионал мураббийлар назорати остида 36 та совринли ўрин учун ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.
Мусобақа натижаларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.