ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИГА ҲЕЧ БИРИМИЗ БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ!
Ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга муносиб шароитлар яратиш, энг асосийси эса уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ҳам тизимли ишларни амалга ошириб келишмоқда.
Куни кеча мутасаддилар вилоятнинг Наманган ва Тўрақўрғон туманларида яшовчи аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож йигит-қизларининг муаммоларини ўрганиш, уларга муносиб ечимлар топиш мақсадида ўрганиш ишларини олиб бордилар. Туманлардаги ҳар бир 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эртамиз эгаларининг орзу-мақсадлари тингланди. Хоҳиш-истаклари, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Ўрганишлар натижасида аксарият мурожаатлар касб -ҳунарга йўналтириш, доимий иш ўринларига эга бўлиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш каби йўналишларда бўлиб ҳар бир мурожаат бўйича ҳамкор идора ва ташкилот мутасаддиларига муаммоларни бартараф этиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.