МУСТАҲКАМ ҲАРБИЙ ИНТИЗОМ – САМАРАЛИ ХИЗМАТ АСОСИ
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан ҳамкор ташкилотларнинг навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Учрашувда кун тартибидан жой олган масалалар юзасидан сўз юритилди. Хусусан, Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти ҳарбий хизматчи ва ходимларга етказилди.
Шунингдек, йиғилганларга вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг масъул ходимлари томонидан турли фавқулодда ҳолатлар, айниқса ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, хонадонларни иситишда қўлбола иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.