МУСОБАҚАЛАРДА ХОДИМЛАРНИНГ ЧАВАНДОЗЛИК МАҲОРАТЛАРИ ОШМОҚДА
Мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини аҳоли орасида оммалаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада куни кеча Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан соҳа ходимлари ўртасида От спортининг, от пойгаси йўналишида мусобақаси ўтказилди. Қизғин тарзда ўтган мусобақа якунига кўра ғолибларга бошқарма томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.